Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Тошкентда қарздор ота 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида қарздор ота 4 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағларини олдиндан тўлаб берди.
Маълумотга кўра, суд қарорига асосан Ш.Ж.дан фарзандлари таъминоти учун иш ҳақи ва даромадларининг ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Ижро жараёнида қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулк топилмаган.
Шундан сўнг Ш.Ж. вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алиментни олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йил августидан 2041 йил апрелигача бўлган муддат учун жами 2 млрд 442 млн 482 минг 580 сўм алимент пули ҳисобланган.
Қарздор ушбу маблағни уй кўринишида ундирувчи Ш.Д.га тўлаб берди. Ундирувчининг розилиги асосида ижро иши якунланган.