Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди
Ўзбекистон Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни қуролли можароларда иштирок этишдан огохлантирди. Бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка олиб келади.
Агентлик маълумот беришича, айрим давлатларда меҳнат мигрантларини уруш ва жанговар ҳаракатларга ёллаш ҳолатлари кўпайган. Бу фуқароларнинг ҳаёти, эркинлиги ва келажагига жиддий хавф туғдиради. Шу муносабат билан қуролли можаролар ҳудудларига яқинлашиш, ҳарбий операцияларда иштирок этиш, хорижий қуролли тузилмаларга қўшилиш ва ёллаш таклифларига рози бўлиш қатъий ман этилгани эслатилди.
Ўзбекистон Жиноят кодексига кўра, чет эл ҳарбий хизматларига қўшилганлик учун 300 бараваргача БҲМ миқдорида жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланади. Ёлланма асосда хизмат қилиш эса 3–5 йил озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Агентлик хавф туғилганда дарҳол Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ёки Миграция агентлиги ваколатхоналарига мурожаат қилишни тавсия этди.
«Хочу жит» лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Россия камида 902 нафар ўзбекистонликни урушга ёллаган. Жами 1110 нафар ўзбекистонлик ҳарбий ҳизматга жалб этилган; улардан 109 нафари ҳалок бўлган. Ўзбекистонда текширув ва жиноий таъқиб кучайганига қарамай, ёллаш ҳолатлари давом этмоқда.