Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Блогер Азиз Ҳакимов Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди
Ҳакимовга ҳақорат ва ёлғон маълумот тарқатгани учун маъмурий жарима чораси қўлланилган.
Шунингдек, блогер фуқароларимизни хорижий қуролли кучларга ёлланишни илгари сурувчи материалларни тарқатаётганлиги айтилмоқда.
Шерзодхон Қудратхўжанинг маълум қилишича, Ҳакимов уни омма олдида ҳақорат қилган ва нацизмда айблаган. Учтепа тумани жиноят ишлари бўйича суди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси 1-қисмига (Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш) асосан блогерни айбли деб топган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 18 млн 750 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.
Шерзодхон Қудратхўжа ишни жиноий тоифага ўтказиш ниятида эканини билдирган. Шунингдек, у блогердан 500 млн сўм товон пули ундириш, омма олдида кечирим сўраш ва унга оид барча видеоларни ўчиришни талаб қилмоқда.
Суд мазкур талабларни фуқаролик ишлари бўйича суд тартибида кўриб чиқиш мумкинлигини қайд этиб, Қудратхўжага тегишли судга мурожаат қилиш тартибини тушунтирган.
Жамоатчилик фаоли Никита Макаренко ўз Telegram каналида: «Азиз Ҳакимов ЎзССРни мадҳ этувчи ва Ўзбекистон мустақиллиги қадрини пасайтирувчи, Украинадаги урушни тарғиб қилувчи, шунингдек, фуқароларимизни хорижий қуролли кучларга ёллашни илгари сурувчи материалларни фаол нашр этади. Масъул идоралардан ушбу ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳам тегишли иш қўзғатишларига умид қиламан», дея ёзмоқда.