Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Хавф остида яшаётган бандихонликлар
Таҳририятимизга Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Ободюрт маҳалласида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
"Ушбу ёзган мурожаатимизнинг мазмуни шундан иборатки, бизлар кўп йиллардан буён кишлоғимизга электр бетон таянчларни янгисига алмаштириш бўйича мурожаат килганмиз. 2021-2023 йилларда Бандихон туманини ижтимоий ривожлантириш тўғрисидаги 515-сон карори буйича дастурига асосан дастур ҳужжатларида белгиланган ҳудудларни электр таянч устунларни бажармай чала ташлаб кетди. Ҳозиргача мурожаатларимиз йилдан йилга ўтиб қоғозда қолиб кетмоқда. Электр таянчлар таги чириб, белгиланган қувват пастлиги маиший электр жиҳозларимиздан фойдалана олмай қийналяпмиз. Шу сабабли электр қуввати камлиги боис истэъмолчилар фойдасига моддий ва манавий зараримиз бўйича ўрнатилган тартибга асосан компенсатция ундириб беришда, дастур бўйича ташлаб кетилган ишларни бажриб беришда амалий ёрдам берилишини ва мурожаатимиз назоратга олинишини сўраб қоламиз", дейди мурожаатчилар.
Ўз навбатида, тегишли ташкилотлар бу масала бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.