Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Машина устида мушакбозлик қилган блогер 7 суткага қамалди
Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида автомобиль томига чиқиб, салют учирган 21 ёшли фуқаро 7 суткага қамалди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 август куни 21 ёшли шахс Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда, ҳаракатланиб кетаётган машина устида пиротехника воситаларидан фойдаланган ва бу ҳолат акс этган видеоларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштирган. Тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи ва қоидабузар шахс аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан йўловчининг ҳаётини хавфга қўйгани сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12810-моддаси (йўл безорилиги), йўловчига эса 183- ва 1851-моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ишга доир ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туман судига юборилган.
Туман судининг қарори билан 2004 йилда туғилган фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, юқоридаги ҳолат содир этилган автомашина ҳайдовчисига 1 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.



