Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Фарғонада «Cobalt» ва «Lacetti» тўқнашиб ёниб кетди
Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фарғона вилояти Бағдод туманида содир бўлган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар йўловчи жабрланди.
Маълум қилинишича, кеча, 8 август куни Бағдод тумани Муқимий МФЙ ҳудудидан ўтган Д105 «Фарғона ҳалқаси» автомобиль йўлининг 276-километрида 1995 йилда туғилган С.Х. «Cobalt» автомобилни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб 1983 йилда туғилган Т.Д. бошқарувидаги «Lacetti»га бориб урилган.
Тўқнашув дан сўнг ҳар икки автомобилда ёнғин юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли «Damas», «Nexia-3» ва «Nexia-1» русумли транспорт воситаларига ҳам техник шикаст етган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



