Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Болгарияда 22 ёшли ўзбекистонлик қоятошлар орасига қисилиб, вафот этди
Ўзбекистонлик фуқаро соҳилда чўкаётган украиналик қизни қутқараман деб, қоятошлар орасида қолиб кетган.

Бош консулхонанинг хабар беришича, жорий йилнинг 9 август куни Болгариянинг Созопол шаҳридаги Каваците соҳилида чўкаётган украиналик қизни қутқаришга уриниш чоғида ҳалок бўлган 22 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ж.М.нинг жасади Болгария Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари томонидан сув остидаги йирик қоятошлар орасидан олиб чиқилган.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Болгариядаги Фахрий консуллик билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Бош консулхона марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдиради, дейилади хабарда.



