Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ аёл таксистлик қилмоқда
Россия жанубида дронлар нефть заводи ва темир йўлни нишонга олди
Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори ушланди
Қашқадарёда уйида 60 туп каннабис эккан фуқаро қўлга олинди
Ўзбекистон июнь ойида дунёда энг кўп олтин сотиб олди
Чорвачиликда янги қонун: бир марталик идентификация бепул бўлади
Омбудсманнинг тақдимномасига асосан ССВ Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига қарийб 2 млрд маблағ ажратди
Ўзбекистонда 6 ойда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди
Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори ушланди
Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушланган шахс ўзини олдин Геология ва тоғ-кон саноати вазирлигида ишлаганини айтган ва Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятларида олиб борилган геология ишлари давомида тузилган, гўёки махфий ҳисобланган геологик хариталар ҳамда олтин конларининг суратларига эгалигини билдирган. Ушбу маълумотларни 25 минг долларга сотишини таклиф қилган.
ДХХ ходимлари уни 10 минг доллар олган пайтда ушлади. Эксперт хулосасига кўра, унинг қўлидаги маълумотлар махфий ҳисобланмайди.
Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



