Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Қашқадарёда уйида 60 туп каннабис эккан фуқаро қўлга олинди
Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида, Касби тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган.
Унда туман ҳудудида яшовчи муқаддам судланмаган фуқаро С.Хнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйи ҳовлисидан 60 туп яшил рангли каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги борлигини аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан фуқаро С.Хга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ҳам Қашқадарё вилоятида фуқаронинг томорқасида 22 туп «каннабис» ўсимлиги экилгани аниқлангани тўғрисида хабар қилгандик.



