Сўнгги янгиликлар
Чорвачиликда янги қонун: бир марталик идентификация бепул бўлади
Омбудсманнинг тақдимномасига асосан ССВ Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига қарийб 2 млрд маблағ ажратди
Ўзбекистонда 6 ойда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди
“А.У.Е.”дан эҳтиёт бўлинг
Ўқитувчиларни “ремонт”га мажбурлаган директор жаримага тортилди
Мирзиёев Туркманбоши шаҳрида Бердимуҳамедов билан учрашди
Истанбул: тарих, маданият ва унутилмас тажриба
Қашқадарёда «Қизил китоб»даги дарахтлар ноқонуний кесилмоқда – масъуллар нега жим?
Чорвачиликда янги қонун: бир марталик идентификация бепул бўлади
“Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Аввало шуни таъкидлаш керак, ушбу қонун билан ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади. Яъни, мазкур қонун асосида ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритилади.
Чорва ҳайвонлари ва ҳайвон эгаларининг ягона реестрини яратиш ва уларнинг ҳисобини юритувчи электрон ахборот тизимини жорий қилинади. Мамлакатимизга ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишининг олдини олинади. Бошқача айтганда, мазкур қонун ветеринар осойишталикни таъминлашда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга, қонунда ҳайвон эгаларига ҳам бир қатор имкониятлар юзага келиши акс этган. Дейлик, ҳайвонга нисбатан эгалик ҳуқуқига даъво қилиш имконияти пайдо бўлади. Ҳайвоннинг ҳақиқий эгасини идентификация қилинганлик орқали аниқлашга ёрдам беради.
Ҳайвон эгаларига ўтказилган диагностик текшириш натижалари ва даволаш ишлари ҳақидаги маълумотларни олиш имкони яратилади. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнларини тезлаштиради. Мавжуд чорва мол бош сони тўғрисида ягона электрон маълумотлар базаси яратилади.
Чорва ҳайвонларининг ўта ҳавфли юқумли касалликларига давлат томонидан бепул тўлиқ профилактик эмланишига эришилади. Натижада ҳайвонлар орасидаги эпидемик хавфнинг олди олинади. Идентификация қилинган ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларнинг сифати ва ҳавфсизлиги таъминланиб, ички ва ташқи бозорларда сотиши кафолатланади.
Касалликлар ва турли сабабларга кўра нобуд бўлган (ҳаром ўлган) чорва ҳайвонлар гўштини хуфёна сотиш қонун билан таъқиқланади ва истеъмолга яроқсиз чорвачилик маҳсулотлари савдосига чек қўйилади. Ҳар бир бош чорва тўғрисидаги маълумотлар ягона электрон базага киритилади ва тирик чорва ҳайвонлар савдоси манзилли амалга оширилади.
Чорва ҳайвонларини сақланиши ва миграцияси тартибга олинади ва доимий мониторинг қилиш тизими яратилади. Энг муҳим жиҳати шундаки, идентификациядан ҳайвон эгаларига ортиқча юк тушмайди. Яъни, бир марталик бепул тўлиқ идентификация қилиб берилади. Хонадон эгалари чорва ҳайвонлари туғилганда, сотганда ёки сўйганда смартфон телефони орқали ёки оғзаки мурожаати билан рўйхатга олинади ва рўйхатдан чиқарилади. Бунда ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди.



