EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Британиянинг янги қироли фуқароларга мурожаат қилди

Британиянинг янги қироли фуқароларга мурожаат қилди

Буюк Британиянинг янги қироли Чарлз III фуқароларга биринчи марта мурожаат билан чиқди. Бу ҳақида «РБК» хабар берди.

У қиролича Елизавета II муносиб умр кечирганини қайд этди ва ҳаётининг сўнгига қадар Британия халқига хизмат қилишга ваъда берди.

«Бутун умри давомида қиролича ҳазрати олиялари — менинг севимли онам — мен ва оилам учун илҳом манбаи ва ўрнак бўлиб хизмат қилди, ва биз унинг олдида чин кўнгилдан қарздормиз, бундай қарздорликни бир оила фақат ўз онасига нисбатан ҳис қилиши мумкин.

Шаҳзода Гарри ва Меганга ўз муҳаббатимни изҳор қиламан, улар чет элда ўз ҳаётларини қуришда давом этмоқда», — деди у.

Маълумот учун, Чарлз III бугун, 10 сентябрь куни расман тахтга ўтиради. У қироличанинг ўлимидан кейин автоматик тарзда қиролга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни вафот этган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING