Сўнгги янгиликлар
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Конибодомдаги вахший қотилликлар ортидан 4 киши умрбодга қамалди
Бу ҳақда кеча, 25 июль куни Конибодом шаҳри раҳбари Даврон Зохидзода журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Тожикистоннинг Конибодом шаҳридаги ўнлаб одамнинг ўлими билан боғлиқ иш юзасидан тўрт нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди.
Маълум бўлишича, Конибодомда содир этилган кўплаб одам ўлими билан боғлиқ иш юзасидан тўрт нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум этилган. Аммо Зохидзода ҳукм қайси кунда чиқарилганини аниқ айтмаган ва иш тафсилотларидан хабари йўқлигини билдирган.
Мазкур иш бўйича илгари берилган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг март-декабрь ойлари оралиғида Конибодом ва унга яқин ҳудудларда 7 та оиладан жами 23 киши шафқатсиз тарзда ўлдирилган. Улар орасида қариялар, болалар ва турли ёшдаги аёллар ҳам бўлган.
Қотилликлар 2024 йилда содир бўлган. 28-29 март кунлари бир оиладан 5 киши, 16-17 апрель кунлари 2 киши, 28-29 май кунлари иккита оиладан 6 киши, 8-9 декабрь кунлари эса 6 киши ва 15-16 декабрь кунлари иккита оиладан 4 киши вахшийларча ўлдириб кетилган.
Қайд этилишича, баъзи ҳолатларда қўлга олинган гумонланувчиларнинг яқинлари уларнинг айбсизлигини таъкидлаб, ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилган.
Қотилликлар тўғрисидаги воқеалар жамоат орасида катта қўрқув ва таҳлика уйғотган – аҳоли кечалари кўча-кўйда навбатчилик қилиб, хавфсизликни таъминлашга уринган.