Сўнгги янгиликлар
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Россияда ўзбекистонлик мигрант 50 ёшли ногиронни ўлдириб қўйди
Мигрантга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ҳибсга олинган.

Россиянинг Москва вилоятига қарашли Щёлково шаҳрида содир бўлган аянчли воқеа бўйича тергов ҳаракатлари бошланди. Расмий маълумотларга кўра, 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан 50 ёшли кар-соқов эркакка нисбатан жисмоний куч қўлланилиши оқибатида у вафот этган.
Воқеа 2025 йил 20 июль куни чиқинди контейнерлари яқинида юз берган. Маҳаллий бошқарув компаниясида вақтинчалик ишчи сифатида фаолият юритаётган икки муҳожир ахлатни саралаётган пайтда, кар-соқов эркак ишоралар орқали норозилик билдирган. Гумонланувчилар унинг ҳаракатларини тажовуз сифатида қабул қилганликларини билдиришган.
Шундан сўнг, мигрантлардан бири уни калтаклаган. Жабрланувчининг қорнига икки марта, бошига эса бир марта кучли зарба берилгани аниқланган. Эркак ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган бўлса-да, йиқилиб тушганидан сўнг бошини ерга уриб, оғир жароҳат олган. Гумонланувчилар ҳодиса изларини яшириш мақсадида унинг жасадини буталар орасига олиб бориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Терговчилар кузатув камералари орқали жиноят тафсилотларини аниқлаб, гумонланувчини қўлга олишга муваффақ бўлишди. У Россияда ноқонуний яшаб келган бўлиб, ҳозирда ҳибсда сақланмоқда.
Унга нисбатан “Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга олиб келган оғир тан жароҳати етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.



