Сўнгги янгиликлар
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Ноқонуний бензин сотган «заправка» жаримага тортилди
Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
Андижонда давлат қиёслов кўригидан ўтмай бензин сотган «заправка»га нисбатан жарима қўлланди. Инспекциянинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Балиқчи тумани «Эски Марказ» МФЙда жойлашган «О.Г.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Маълум бўлишича, ушбу АЁҚШаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истеъмолчиларга Аи-80 маркали автобензин сотилаётганлиги аниқланди.
Текширув якунида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан реализация қилинган 10 302 литр автобензин қийматининг 50 фоизи – 42,8 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Аввалроқ Жиззах вилоятида аҳолига сифатсиз нефть маҳсулотларини сотаётган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига нисбатан чора кўрилгани тўғрисида хабар қилгандик.