Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Фарғонада аёлнинг соғлом оёғини кесиб юборган шифокор судланди
Марҳуманинг яқинлари фойдасига 27.806.292 сўм моддий зарар ва 80.000.000 сўм маънавий зарарни ундириш белгиланган.
Суд ҳужжатига кўра, ХХХ 2024 йил 19 октябрь куни бемор аёлнинг чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш жарроҳлик амалиётига киришиб, бирор тиббий хулоса ёки кўрсатма мавжуд бўлмаса-да, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасдан, бемор ёки унинг яқин қариндошларини огоҳлантириб, розилигини олмасдан туриб, бирор касаллик асорати бўлмаган ўнг оёғини сон соҳасидан кесиб ташлаб, кейинчалик чап сон соҳасини ҳам кўр-кўрона ампутация қилиб, инсоннинг соғлом тана аъзосини кесиб ташлаши натижасида, бемор бир вақтнинг ўзида икки оғир турдаги жарроҳлик амалиётини кўтара олмасдан, олган тан жароҳатлари асоратлари оқибатида 2024 йил 7 ноябрда вафот этишига сабабчи бўлган.
1-босқич судининг 2025 йил 6 май кунги ҳукми билан шифокор ХХХ ЖКнинг 116-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбарлик ва шифокорлик вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Апелляция инстанциясининг 2025 йил 16 июль кунги ажрими билан 1-босқич судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.