Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида йўл транспорт-ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Унда айтилишича, бугун, 20 июль куни соат 13:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтин тепа-Чаҳбуд кўчалари чорраҳасида «Lacetti» русумли транспорт воситаси ва «Tracker» русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тўқнашувдан сўнг «Tracker» ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Маълумотларга кўра, мазкур йўл транспорт-ҳодисаси натижасида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган,
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.