Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қашқадарёда чўмилиш учун дарёга борган 61 ёшли икки аёл оқиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалида хабар қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июль куни икки нафар 1964 йилда туғилган аёл чўмилиш мақсадида Оқдарёнинг ўнг қирғоғига тушиб чўмилиш чоғида уларни оқим оқизиб кетган, оқибатда аёллар чўкиб кетиб ҳалок бўлган.
Экспертиза хулосасига кўра, марҳумаларнинг вафотига нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг ўлими юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига икки нафар қиз тушиб кетгани ва уларни қутқариш мақсадида каналга тушган фуқаронинг ўзи чўкиб кетгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалгани ва ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот бергани ҳақида хабар қилган эдик.