Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Йўл тор, маршрут қатнови кам, аҳоли эса норози
Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Тошми ва Олтинтепа кўчалари торлиги ҳамда 476, 160, 104-йўналишдаги маршрут қатновларининг камлигидан аҳолининг бир қисми транспорт воситасига сиғмай қолмоқда. Бу ҳақда Effect.uz’га фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, маршрутларда одам кўплигидан йигитлар аёл ва қизларга нисбатан ножоиз ҳаракатлар қилиб келаётганини таъкидлаб, ушбу муаммо неча ойлардан буён бартараф этилмаётганини билдирган.
Мазкур масала юзасидан Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимининг матбуот котиби Исмоилова Дилафруз билан боғланганимизда, у бу масала транспорт вазирлигининг ваколатига киришини таъкидлади.
Афсуски бу масала бўйича вазирликка алоқага чиққанимизда ташкилот матбуот раҳбари Наврўз Ашурматовдан тайинли жавоб ололмадик.
Отангга бор, онангга бор. Хуллас бир сўз билан айтганда, ё ҳокимят бизга нотўғри маълумот берди ёки вазирлик.
Тошкент туман кенгаши депутати Мирислом Усмонов билан боғланганимизда эса у муаммо ечими изланаётганини маълум қилиб, май ойи охири — 15 июнга қадар Келес “Ренессанс” МЧЖ корхонаси томонидан автобус қатновлари йўлга қўйилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Қонунчиликда агар тендрда ютиб олган тадбиркор шартномада белгиланган талабларни бажаролмаса, шартнома бекор қилиниши керак.
Негадир шундай ҳолатлар тадбиркорлар билан тез-тез учраб турибди. Буни тартибга соладиган масъуллар борми ўзи? Биз улардан изоҳ кутиб қоламиз.
Муаллиф: Камола Қурбонова



