Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти раҳбари диққатига!
Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани аҳолиси асосан қир ва адир бўйларида туман ҳамда вилоят марказидан ўнлаб ҳатто юзлаб километр узоқлиқда истиқомат қилишади.
«Уч ойда бир келиб кетсин бизлар томонга» – ойлаб суюлтирилган газни кутаётган қўшработликларнинг дардини ким эшитади?!
Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани аҳолиси асосан қир ва адир бўйларида туман ҳамда вилоят марказидан ўнлаб ҳатто юзлаб километр узоқлиқда истиқомат қилишади.
Қўшработни машҳур қилган нафақат ҳудуддаги Зармитан олтин кони балки оддий ва жайдари одамлари, ўқимишли, тиришқоқ кадрларидир. Бу туманнинг олис қишлоқларидан дунёга машҳур олимлар, оқинлар ва кўплаб вилоят ҳокимлари етишиб чиққан.
Қўшработнинг қўша қўша катта- катта кадрлари бўлишига қарамасдан уларни учирма қилган қондошларнинг баъзилари ҳозир ҳам таппи ёқиб ош овқат қилаётгани айни ҳақиқат.
Туман маркази ва унга туташ ҳудлардагина табиий газ бор, қолган аксар ҳуддудлар суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланишади. Туман марказида фаолият юритаётган тадбиркорларга кундуз куни табиий газ берилмаганидан кечаси ишлаётганини айтишмоқда.
Туман марказидан унча узоқ бўлмаган «Навкат» маҳалласида аҳоли вакиллари билан сухбатлашганимизда суюлтирилган газ жуда кечикиб келиши ва бу ҳолат икки- уч ойгача чўзилиб кетишини маълум қилди.
«Ҳудудгазтаъминот»нинг Самарқанддаги раҳбари Ансор Муҳаммадиевдан вилоятда газ нархи оширилиши таърифлари, вилоятдаги газдан қарздорлик ҳажми ва газ ҳисоблагичларнинг таъминоти ўрнатилиши тартиби билан бирга вилоятда суюлтирилган газ нархи, уларнинг ҳам тарқатилиши тартибига ойдинлик киритиб интервью беришини сўраб қолардик...
Аъзам Хўжақулов