Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради
Наманган шаҳар ҳокими ҳудудларда фуқаролар норозилигига сабаб бўлаётган, белгиланган тартибларга зид тарзда ўрнатилган фоторадарларни олиб ташлашни сўраб, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) бошлиғига расмий хат йўллади.

Хатда таъкидланишича, аҳоли, айниқса ёшлар иштирокида ўтказилган учрашув ва муҳокама йиғилишларида автомобиль йўлларига ўрнатилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қўлланилаётган жарималар жамоатчилик норозилигини келтириб чиқармоқда. Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат мамлакат бошқарув тизимига нисбатан салбий фикрлар пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлаётгани қайд этилган.
Шунингдек, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларининг ёритиш таянчларига, бино ва иншоотлар том қисмига белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган радарлар орқали қўлланилаётган жарималар фуқароларга моддий ва маънавий зарар етказаётгани айтилган.
Хусусан, Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига зид равишда ўрнатилган камераларни КААТ (комплекс ахборот аналитик тизими)дан ўчириш ҳамда улар асосида қўлланилган жарималарни тўхтатиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ҳукумат белгиланган тезликдан ошиб кетган ҳолатларда қўлланиладиган чегирмаларни оширишга оид қонун лойиҳасини парламентга тақдим этгани ҳақида хабар берилган эди.



