Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Фермерларга босим ортмоқдами?
Effect.uz таҳририятига жонкуяр фермердан мурожаат келиб тушди.
"Фермерларга босим ортяпти, соҳадаги фермерларни ишдан бездиришяпти, ҳакикатдан келажакда ёшлар фермерчилик касбини танламаслиги аниқ бўлиб коляпти. Фермерлар учун пилла боқиш ортиқча юк бўляпти, ҳозирги кунда фермер пахтага ишлов берсинми ё ғаллага қарасинми? Яна устига- устак, ипак қурти боқишга мажбурланишини қандай тушуниш мумкин.
Ахир пиллачилик соҳаси ҳам хусусий тадбиркор қўлида бўлса, ахир хусусий соҳа тадбиркорлари ўзаро нархини келишган ҳолда шартнома қилишлари керак эмасми? Ўзи фермерларда ишчи кучлари етишмаётган бўлса, хуллас калом раҳбариятдагилар ўйлаб кўришлари керак, агар фермер ипак қурти тутишга мажбурланадиган бўлса, фермернинг пахтага, ғаллага ишлов беришга вақти бўлмайди, оқибатда хосилдорлик пасаяди, юқори хосил олиш қуруқ гап бўлиб қолаверади.
Ҳурматли инсон эътиборингиз учун колхоз даврида ипак қуртини боқишга ҳудудда яшовчи аҳоли жалб қилинган. Ҳозирги кунда ипак қуртини боқишга иқтисодий аҳволи кундан-кунга оғирлашаётган фермерларнинг мажбурланаётгани қанчалик қонунларимизга тўғри келади, деб уйлайсиз. Балки раҳбариятдагилар бу соҳага ҳам эътиборини қаратиб қолар", деб ёзади мурожаатчи.