Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Навоийликлар нимадан норози?
Effect.uz таҳририятига Навоий вилояти фуқароларидан мурожаат келиб тушди.

Яхши биласизки, чигиртка мавсуми тугагандан сўнг келгуси мавсумгача хизмат техникалари алохида эътибор билан асраб авайланиб, сақланиши керак. бироқ Навоий вилояти бундай эмас. Вилоятда давлат техникалари бошқа ишларга жалб қилинган.
"Навоий вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инсон ресурслари бўлими бошлиғи Қодиров Шахзод Учқун ўғлининг таниш билишчилик тузилмаси ҳакида унинг тизимда қиладиган ишларига бирор ечим борми? Гуёки, Ш.Кодиров бу ташкилотда хоҳлаган ишини килиб юриши керакдек.
Ноқонуний тайинловлар бевосита унинг рахнамолиги остида амалга оширилиб келинмокда. Жумладан, ҳали лавозимга тайинланганига бир ойча вақт бўлмаган вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи Аббос Жабборов билан биргаликда хизмат ходимларини хам бирин кетин босимлар остида ишдан бўшаш хакида аризаларини олмоқда. Бу команда ишсизликни бартараф килиш ўрнига қайта ишсизлар сонини ортишига сабабчи бўлмоқда.
Ташкилотда таниш билишчилик жуда авж олган. Вилоятда бу шахсларга сўзи ўтадиган бирор бир раҳбар борми? Ҳозирга қадар 4 кишининг аризасини олган, шунингдек яна 3 кишининг аризалари олиниб бўшатилишга тайёр турибди. Босимлар остида бунга бирор ечим топилади деган умиддамиз", деб ёзади фуқаро ўз мурожаатида.



