Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистонлик боксчилар Бразилиядаги Жаҳон кубогида 5 та олтин медални қўлга киритди
Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги якунига етди. “World Boxing” томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини ўзиники қилди.
Турнирда -50 кг вазн тоифасида иштирок этган Асилбек Жалилов, -75 кг вазнда қатнашган Фазлиддин Эркинбоев, -80 кг вазнда Жавоҳир Умматалиев, -90 кг вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев ва +90 кг вазн тоифасида иштирок этган Жаҳонгир Зокиров олтин медални қўлга киритди. Финалгача етиб келган -55 кг вазн тоифаси вакили Миразизбек Мирзаҳалилов ва -85 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акмалжон Исроилов кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, -60 кг вазн тоифасида маҳоратини синаб кўрган Мадияр Данияров бронза медалига эга чиқди.
Умумжамоа ҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан 2-ўринни эгаллади. Пешқадам мезбон Бразилия терма жамоаси бўлди, бразилияликлар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди. Кучли учликка Қозоғистон терма жамоаси вакиллари якуни ясади. Қозоғистонлик боксчилар 3 та олтин (2 та эркаклар ва 1 та аёллар) ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.