Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 17

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 33

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 107

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 196

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 222

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 202

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 328

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 299

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:05 / 2025-04-02 848 0 Ҳодисалар

Россияда ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қандай эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

world-news

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бир гуруҳ эркаклар 21 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб, унинг қайтарилиши учун 40 минг рубль талаб қилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, жорий йилнинг 30 март куни маҳаллий аёллардан бири полицияга қўнғироқ қилиб, унинг ўғли одам ўғирлигига гувоҳ бўлганини хабар қилган. Маълум бўлишича, Халтурин кўчасида 6-7 кишидан иборат гуруҳ мигрантни дўппослаб, ёнида турган машинага мажбуран ўтқазган. Жабрланувчининг ҳамроҳи ҳам ўз ихтиёри билан автомобилга ўтирган. Шундан сўнг машина воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Бироз вақт ўтгач, жабрланувчининг 23 ёшли акаси ҳам полицияга мурожаат қилган. Унга номаълум шахслар қўнғироқ қилиб, 21 ёшли укаси Шохбозбек уларнинг қўлида эканини ва уни қайтариш учун 40 минг рубль талаб қилаётганини билдирган.

Шунингдек, гувоҳлар ҳам 30 март куни соат 19:25 ларда Халтурин кўчаси, 15/4-уй олдида 6-7 кишидан иборат гуруҳнинг ёш йигитни дўппослаб, автомобилга ўтқазиб, воқеа жойидан олиб кетганини кўрган. Ўғирликда гумон қилинган 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган олти киши қўлга олинган ва улар ҳам чет эл фуқаролари бўлиб чиққан. Ўғирланган йигит эса Стачек проспекти 9-уй олдида топилган. Маълум бўлишича, у баъзи гумондорларни аввалдан таниган.

Қайд этилишича, ўғирликда гумонланаётган 6 киши, шу жумладан, жабрланувчи ҳам изоляторга жойлаштирилган (жабрланувчининг миграция қоидаларини бузгани аниқланган). Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумондорларга қандай эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш