Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Тошкентда бир неча кишини калтаклаган шахс Қозоғистондан экстрадиция қилинди
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Тошкентдаги тунги клублардан бирида фуқарони уриб, комага тушириб қўйган Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирда Акмал Шукуров Қозоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига экстрадиция қилинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона олиб борилиб, қонун устуворлиги ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Акмал Шукуров Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги тунги клублардан бирида фуқарони уриб, комага тушириб қўйгани хабар қилинганди. Содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида терговдан қочиб, яширингани сабабли унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) ва 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланиб, қидирув эълон қилинган ва Қозоғистон Республикасида ушланганди.



