Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи кескин ошиб кетди
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Осиёнинг энг қиммат тўртинчи футболчисига айланди.
Кеча, 18 март куни Англияда футболчиларнинг трансфер нархи янгиланди ва “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 23 миллион еврога қимматлашиб, 35 миллион еврога етди.
Ҳусановнинг нархи қимматлаши Ўзбекистон миллий терма жамоасининг умумий қийматига ҳам сезиларли даражада таъсир қилди ва “оқ бўрилар” Осиёдаги энг қиммат 3-терма жамоага айланди.
Ҳозирга келиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг умумий қиймати 70 миллион еврога етди ва жамоа қиймати бўйича Эрон, Саудия Арабистони, Австралия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Ироқ ва Иордания каби терма жамоаларни катта фарқ билан ортда қолдирди.
Япония терма жамоаси 307 миллион евролик қиймат билан ҳамон Осиёнинг энг қиммат терма жамоаси бўлиб турибди. Бу борада 121 миллион евролик таркибга эга Жанубий Корея 3-ўринни банд этган.
Қайд этиш жоиз, трансфер нархи ошганидан кейин Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат 4-футболчисига айланди. Фақатгина “Брайтон” аъзоси Каору Митома, “Бавария” футболчиси Ким Мин Жаэ ва “Реал Сосьедад” футболчиси Такефуса Кубонинг трансфер нархи Ҳусановнинг қийматидан қимматроқ.