Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Самарқандда ўқувчининг онаси ўқитувчини тарсакилади
Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси ўқитувчининг юзига тарсаки туширди.

Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 17 март куни соат 10:47 ларда Каттақўрғон туманидаги 93-мактабда содир бўлган. Аввалига она ўқитувчи билан жанжаллашган. Шундан сўнг у ўқитувчининг юзига тарсаки туширган.
“Айни пайтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда аёл ўқувчилар кўз ўнгида ўқитувчини калтаклаганди. Педагогга нисбатан фуқаронинг қўпол муомалада бўлгани сабаб юзага келган ҳамда жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ва тегишли чора кўрилган.



