Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Самарқандда Амир Темур оила аъзолари яшаган мажмуа 415 млн сўмга реставрация қилинмоқда
Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Самарқанд шаҳрининг эски шаҳар қисмида, Регистон майдони яқинида «Дари-занжир» маҳалласида «Дари-занжир» мажмуаси жойлашган бўлиб, сўзма-сўз таржима қилинганида «занжирланган эшик» маъносини англатади. Ушбу маҳаллада Амир Темур ва темурийларнинг яқин қариндошлари, кейинчалик эса руҳоният вакиллари ва уларнинг оила аъзолари яшаган.
Улар ўз аҳли аёлларини номаҳрамлар назаридан пана қилиш мақсадида ҳужра эшикларини занжирлаб қўйиб, бегоналарнинг кириши қатъий ман этилган. Шу сабабли ҳам мажмуа номи шундай деб номланган.
Мажмуанинг умумий майдони 70,13 квадрат метр, у 2024 йил тўлиқ давлат муҳофазага олиниб, реставрация ишлари олиб борилган. «Дари-Занжир» ёдгорлигининг устини ёпиш ва ташқи қисмини реставрация қилиш ишлари учун 415 млн сўм маблағ сарфланди.
Ҳозирда объектнинг ички қисмида реставрация ва консервация ишлари давом этмоқда. Тез орада мажмуа сайёҳлар учун қайта очилади.
Маълумот учун, 2024 йил давоми Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан 20 та маданий мерос объектида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилди. Айни пайтга қадар 5 та объектда реставрация ишлари тўлиқ якунланиб фойдаланишга топширилган.
Самарқанд шаҳрида жойлашган «Дари-Занжир» мажмуаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган объект ҳисобланади.



