Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Бу ҳақда Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уй-жойлардан бирида одам зинадан қулаб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунга кўра, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабарига кўра, бу объект ноқонуний қурилаётган бўлган. Шунингдек, 2020 йил май ойида мазкур объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига зид экани аниқланган. Яъни ишлар Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясини хабардор қилмаган ҳолда ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тарзда бошланган ва 2020 йил 27 майда инспекция томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатма берилган. Шунинг учун Маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.
Лекин 2024 йил 26 апрель куни олиб борилган қайта текширув жараёнида ишлар давом этаётгани аниқланган ва қурилиш масъуллари чақиртирилган. Аммо улар қурилиш объектига келмаган ва талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ушбу объект бўйича жиноят иши очилган бўлиб, объектда барча турдаги қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган.



