Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
19 ёшли йигитнинг қотили ким эканлиги очиқланди
Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Келес туманида 19 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аниқланишича, марҳум йигит тунги соат 11 ларда ишдан келиб, онасига ҳозир келаман чой қўйиб туринг деб уйидан чиқиб кетаётганида болалар майдончасида вояга етмаган ўсмирларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганини кўриб қолади ва уларга бу йўлдан қайтишини айтиб, танбеҳ берган ва шу он йигитлар ўртасида тортишув юзага келиб, марҳум йигитнинг гапларидан ғазабланган 17 ёшли йигит унинг танасига пичоқ билан 8 маротаба зарба берган. Марҳумни шу атрофдаги инсонлар туман марказидаги шифохонага олиб борган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада жон берган. Ваҳшиёна ўлдирилишидан сўнг, 17 ёшли ўсмир йигит тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олганлиги ҳақида айтилмоқда.
Хабар берилишича, йигит вояга етмагани учун тўлиқ жазога тортилмаслиги айтилди. Марҳумнинг яқинларининг айтишича, қотил йигитнинг онаси ўғлини жавобгарликдан енгиллаштириш ёки бутунлай қутулиши мақсадида руҳий касаллик ҳақида маълумотнома олишга ҳаракат қилмоқда.



