Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Бахмалда ҳайдовчи 4 ва 13 ёшли қизларни уриб қочиб кетди. Қизалоқлар воқеа жойида вафот этган
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидан ўтган «Ғаллаорол-Бахмал-Супа-Зомин» 4R-41 йўлининг 29 км.да Бахмал тумани Қутлуғобод МФЙ Калтатой қишлоғида яшовчи 1991 йилда туғилган А.О «Cobalt» русумли, автоуловида йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
У машинасини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар, Ўсмат ШФЙда яшаган, 2011 йилда туғилган И. М ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.Кларни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган. Оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди ва 117-модда 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.