Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Покистонда теракт оқибатида 24 киши вафот этди
Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган теракт қурбонлари сони 24 кишига етди, 46 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда «Даwн» полиция маълумотларига таяниб.

Янгиланган маълумотларга кўра, станцияда портлаш маҳаллий вақт билан соат 08.25 Жаффер Эхпресс поезди Кветтадан Пешоварга жўнаши керак бўлганидан бироз олдин содир бўлган. Худкуш-террорчи вокзалга юклари билан кириб, одатда кўп одамлар тўпланадиган темир йўл вокзалининг кассаси ёнида теракт содир этган.
Кветта темир йўл вокзалидаги худкушлик ҳужуми оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, 46 киши яраланди», деди Кветта комиссари Ҳамза Шафқат, портлашда тинч аҳолидан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам ҳалок бўлган.
Расмийлар жамоатчиликни ҳужум жойига ёки ярадорлар даволанаётган шифохонага бормасликка чақириб, «бундай ҳодисаларда икки марта ҳужум қилиш хавфи борлигини» қайд этди.
«Биз ҳозир шаҳарни ўраб олдик ва текширув ўтказмоқдамиз. Ҳар қандай йиғилиш тақиқланган», дея қўшимча қилган Шафқат.
Расмийларга кўра, портлаш учун масъулиятни тақиқланган ҳарбийлаштирилган «Белужистон озодлик армияси» гуруҳи ўз зиммасига олган.



