Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
4 ноябрдан 8 ноябргача Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ноябрь ойининг боши учун деярли илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 20-25о илиқ атрофида бўлади. Фақат республика шимолида ҳаво ҳарорати 8-13о илиққача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Эртадан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати аста–секин пасйиши бошланади.
Ҳаво ҳарорати 5 ноябрда кундузи 13-18о илиқ, 6 ноябрда 10-15о илиқ атрофида бўлади, 7-8 ноябрда эса ҳарорат 5-10о илиққача пасаяди.
Кечалари совуқ бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 7-8 ноябрь кунлари ҳарорат кечалари 0-5о илиққача, баъзи жойларда 2о совуққача, Устюртда 3-4о совуққача пасаяди.
5-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
7-8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида ёмғир кузатилмайди. 7 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида, шунингдек, 7-8 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги аралаш ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор.
Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 5-6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
7-8 ноябрь кунлари айрим жойларга туман тушади.
Пойтахтимизда: бугун, 4 ноябрда кечга томон ёмғир ёғади,
5-6 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 7-8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 4-5 ноябрда 10-14 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 23-25о илиқ, 5 ноябрда 15-17о илиқ,
6 ноябрда 10-12о илиқ, 7-8 ноябрда 7-10о илиқ бўлади.
5-6 ноябрда кечалари 10-12о илиқ, 7 ноябрда 4-6о илиқ, 8 ноябрда 0-3о илиқ бўлади.



