Сўнгги янгиликлар
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди
Ўзбекистонда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади
Humo ишламаяпти, Payme иловасига эса киришнинг имкони йўқ
Ўзбекистонда Humo тўлов тизимида носозлик юзага келган. Шу билан бирга Payme иловасига киришнинг имкони бўлмаяпти.
Humo сервиси бу борада 14 декабрь куни огоҳлантирган. Аммо компания баёнотида носозликлар 18 декабрь куни 23:00гача давом этиши айтилган бўлиб, ваҳоланки бу вақтда ҳам тизимдаги носозликлар бартараф этилмаган. Эътибор учун: бугун 19 декабрь.

“2022 йил 17 декабрь (шанба) куни соат 22:00 дан 18 декабрь (якшанба) соат 23:00 гача МБПМ процессинг тизимида хизматларни такомиллаштириш ва янгилаш бўйича ишлар ўтказилиши режалаштирилган.
Профилактик ишлар давомида банк АБТ тизими ёрдамида пластик карталарни эмиссия қилиш, АБТ тизим ёрдамида картага маблағ тушириш ва картанинг мониторинг хизматида узилишлар бўлиши мумкин. Терминал, мобил иловалар ва банкоматлар ишлашни давом эттиради”, дейилади Humo сервисининг огоҳлантиришида.
Шунингдек, компания келтирилган ноқулайликлар учун мижозларидан узр сўраган. Маълумот ўрнида, бундай ҳолат Humo тўлов тизими билан биринчи марта содир бўлаётгани йўқ, аксар ҳолларда мижозлар тизимнинг иш фаолиятидаги беқарорлигидан ҳам бошқа тизим пластик карталарини ишлатишни афзал кўради.