Сўнгги янгиликлар
Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан такси хизмат кўрсатувчи корхоналарга тегишли кўрсатмалар берилди
Президентга озиқ-овқат саноатидаги 2025 йилги режалар бўйича ахборот берилди
Муҳаммад ал-Башир Суриянинг ўтиш даври ҳукумати бош вазири этиб тайинланди
Газ заправкалардаги чеклов сабаб сотувдаги бензин ҳажми оширилади – Энергетика вазирлиги
"Ҳимоям остидаги шахс колонияда таҳқирланмоқда, унга инсонга хос бўлмаган муомала қилиняпти" – адвокат
Навоий вилоятида инвестиция ва бандлик имкониятлари катта – президент
Болалар масалалари бўйича комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди
Жанубий Корея президенти давлатга хиёнатда айбланмоқда
“Угам”, “Ҳумсон”, “Чорвоқ”: Бўстонлиқда нималар қуриляпти?
Давактив агентлиги томонидан “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси ҳудудида жойлашган “Угам” туристик мажмуаси, “Ҳумсон санаторияси” дам олиш маскани, “Чорвоқ оромгоҳи” (“Пирамидалар”) дам олиш маскани ҳамда Чорвоқ ТРЗ ҳудудида жойлашган 45 та ер участкаларига оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил қилинди.
Пресс-турда Effect.uz ходимлари ҳам иштирок этиб, дастлаб “Угам” туристик мажмуасини кўздан кечиришди.
Маълум қилинишича, мазкур мажмуа Ўзбекистондаги уникал лойиҳа бўлиб, у ерда 18 та блокда кўп қаватли бинолар барпо этилмоқда.
Шунингдек, 830 та бир, икки ва уч хонали апартаментлар, 100 ўринли болалар боғчаси, 400 ўринли ресторан, 100 ўринли фитнес ва спа мажмуаси, 500 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ ва бошқа қулайликларга эга туристик мажмуа қурилмоқда.
Апартаментлар қурилиш жараёнида бўлгани боис, “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали инвестицион шартнома тузиш ҳуқуқи сотувга қўйилади.
Мажмуадан муддатли тўлов эвазига апартаментларни харид қилиб, харидор ўзи дам олиши ёки уни ижарага берган ҳолда фойда олиши мумкин.
Қайд этилишича, туристик мажмуада апартаментлар тайёр таъмирланган ҳолда сотилади. Апартаментларни бошқарув компанияси орқали ижарага бериш имконияти мавжуд.
Мажмуадаги электр токи янги қурилаётган ГЭС орқали таъминланади ва иситиш тизими автоном шаклда суюлтирилган газ тизимида ишлайди.
Бундан ташқари, Давактив агентлиги томонидан оммавий савдоларга қўйилиши режалаштирилган “Ҳумсон санаторияси” дам олиш масканига ҳам ташриф буюрилди.
Санаториянинг умумий майдони 14,93 га бўлиб, бино-иншоотлар майдони 14 971,1 кв.м., мавжуд хоналар сони эса 253 та. Ҳозирги вақтда Ҳумсон дам олиш масканининг хусусийлаштириш жараёнларига консультант жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга, ОАВ вакиллари “Чорвоқ” сув омбори яқинида жойлашган 45 та ер участкаларига ташриф буюриб, ижара ҳуқуқи асосида “E-auksion” электрон савдо платформасида очиқ савдоларга чиқарилганлиги, ҳамда ер участкалари 20 сотихдан 6,7 гектаргача бўлган лотлардан иборат эканлиги бўйича маълумот берилди.
Мазкур ер участкаларини сотиб олган харидор тўловларни 24 ой муддатда бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, бу ер участкаларида меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, спорт-соғломлаштириш иншоотлари, хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуаларини қуришга рухсат этилади.
Таъкидланганидек, “Чорвоқ оромгоҳи” (“Пирамидалар”) дам олиш маскани Давактив агентлигининг 2021 йил 7 октябрдаги оммавий савдо тўғрисидаги эълонига мувофиқ савдога чиқарилган эди. Савдо якунлари бўйича “Vip Logistics” МЧЖ ҚК 208,0 млрд сўм харид тўловларини амалга ошириш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.
Қўшимча маълумот учун “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ Маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.
Тел.: +998(71)202-23-10, +998(90)828-21-11, +998(90)902-01-09.