Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
WBA рейтинги янгиланди - Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳрам Ғиёсов ўз ўрнида, Исроил Мадримов эса пастлади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) август ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.
Ушбу рейтингдан 7 ўзбекистонлик боксчи ўрин олган бўлиб, уларнинг 3 нафари ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди. Исроил Мадримов мағлубиятдан сўнг учинчи ўринга жойлашди.
Август ойи сўнгида янгиланган рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
Ҳасанбой Дўстматов — (минимал вазн) ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) — ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) — 10-ўрин (ўтган ойда 11-ўрин);
Отабек Холматов (ярим енгил вазн) — ўтган ойдаги сингари 5-ўрин;
Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) — ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) — 3-ўрин (ўтган ойда вазн чемпиони эди);
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) — 6-ўрин (ўтган ой 5-ўринда эди).
Маълумот учун, Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги 4 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтганди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.
Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов бугун, 1 август куни Мигел Перрага қарши жанг қилди. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди.
10 раунд давом этган жангда Шаҳрам Гиёсов очколар ҳисобида рақиби устидан ғалаба қозонди. Жанг тўлиқ ўзбекистонлик боксчи устунлигида ўтди. Якунда ҳакамлардан фақат биттаси Мигел Перранинг ғалаба қозонганини эътироф этди. Қолган икки ҳакам Шаҳрам Ғиёсов устунлигини қайд этди.