Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
«Ланатлайман, қоралайман» – Андижоннинг «машҳур» ҳокими яна давлат ишига қайтди
2019 йилнинг августида Андижон шаҳар ҳокими лавозимидан олиб ташланган Дилмурод Раҳматуллаев яна давлат ишига қайтди.

У Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмоновнинг 17 августдаги қарори билан шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Маълумки, Раҳматуллаев ўзининг турли ҳаракатлари жумладан, интим суратлари тарқалиши, директорларни ҳақоратлагани билан жамоатчиликка яхши танилишга улгурган эди.
Шунингдек, у 2018 йилнинг апрелида бош вазир иштирокида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун, бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун охирги марта ҳайфсан олган.
Раҳматуллаев ҳақида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов шундай деган эди:
«Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман. Қадамингни ўйлаб босгин деганман. Мана қўлимда унинг қандай ишлагани тўғрисида маълумотлар бор», деганди.
Раҳматуллаев ўшанда БҲМ 30 баравари миқдорида жаримага тортилган, кейинчалик эса ишдан бўшатилган. Раҳматуллаев интим суратлари тарқалиб кетгач, ўзининг ҳаракатларини оқлаб, бу суратларни тарқаганларни «ланатлаши ва қоралашини» таъкидлаган эди.



