Сўнгги янгиликлар
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди
Пастдарғомда қулаган икки қаватли уйнинг нархи очиқланди
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳарчаси ҳудудида қўшнининг нотўғри қурилиш олиб бориши оқибатида 2-қаватли уй қулаб тушган.

Вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг 14 май куни соат 19:45 ларда фуқаро Ҳ.М.нинг хонадони қулаб тушиб, қўшнисига куп миқдор (300 минг доллар) да моддий зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса ортидан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳам маълумот бериб,
Фуқаро Б.Исроиловга тегишли бўлган Жума шаҳри, «Самарқанд» маҳалласи, Самарқанд кўчасидаги 26-уйни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан қўшимча бино ва иншоотларни қуришга Пастдарғом тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 2024 йил 20 январдаги рухсатномаси берилгани очиқланди.
Ҳужжатга асосан Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан 2024 йил 2 февралда архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган. «MEZANA PROYEKT» МЧЖ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжати Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура ва шаҳарсозлик Кенгаши ишчи органининг 2024 йил 4 мартдаги хулосаси билан келишиб берилган.
«MEZANA PROYEKT» МЧЖ ишлаб чиққан лойиҳа ҳужжати «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш» Республика маркази Самарқанд вилояти филиали томонидан кўриб чиқилиб, 2024 йил 26 мартда экспертиза хулосаси олинган. Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказилган.
Ўрганиш жараёнида фуқаро Б.Исроилов томонидан ўзбошимчалик билан «MEZANA PROYEKT» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларига амал қилмасдан, пойдевор қуйиш учун ер қазиш ишларини олиб борганлиги сабабли қўшни хонадон пойдевори остидаги тупроқнинг чўкиши натижасида турар-жойнинг бир қисми қулаб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан соҳа вакилларидан иборат экспертларнинг ўрганиш натижаларига оид хулосасига асосан яна қўшимча маълумот тақдим қилинади.



