Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Оҳангарондаги туғруқхонада ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2024 йилнинг 3 апрель куни соат 02:45 да 1992 йил Оҳангарон шаҳрида туғилган Х.А. қорин ва белдаги оғриқ билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик 4, 39 ҳафта туғуруқ 3. Туғуруқнинг 1 даври, латент фазаси. Семизлик 3 даража” ташхиси билан қабул қилинган. Бемор шифокорлар назорати остида бўлган.
2024 йил 4 апрель куни соат 14:10 да аёлнинг тўсатдан аҳволи оғирлашиб, ҳаво етишмаслиги ва юрак соҳасида оғриқ билан нафас олиши қийинлашган.
Шундан сўнг зудлик билан реаниматолог иштирокида беморда зарур реанимацион чоралар амалга оширилган. Бироқ шунга қарамай, соат 14:35 да аёлда биологик ўлим ҳолати кузатилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, беморнинг ўлимига юрак ишемик касаллиги, ўткир коронар етишмовчилиги, юрак мушакларининг гипертрофияси ва ўткир миокард инфаркти сабаб бўлган.
Асорати: Ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги. Ўпка шиши. Бош мия шиши.
Ёндош: Ҳомиладорлик 4, туғуруқ 3, ҳомиладорлик 39-40 ҳафта. Бачадон шиллиқ қаватларига қон қуйилиши. Семизлик 3 даража. Ўткир жигар гепатози. Ҳомила ичи асфиксияси. Ҳомила антенаталь ўлими.
Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.