Сўнгги янгиликлар
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Ўзбекистонда McDonaldʻs фаст-фуд тармоғи очилиши мумкин
«Reach Impex» компанияси 11 март куни McDonaldʻs брендини рўйхатдан ўтказишга ариза берди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк маълумотларида келтириб ўтилган.
Бугун, 16 март куни компания томонидан тақдим қилинган аризас расмий экспертизадан ўтказилади. Ариза бир неча йўналишда топширилган, яъни улар орасида ресторан бизнеси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ресторанлари ва бошқалар бор.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига (USRPO) кўра, «Reach Impex» 2022 йил апрель ойида Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтган.

Компаниянинг устав капитали 211 миллион сўмни ташкил этади. Компания таъсисчилари Баҳодир Усмонов ва Аброр Абдузҳабборовлардир.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойида «Вкусно и Точка» (Россиядаги собиқ McDonaldʻs) фастфуд ресторанлари эгаси бўлмиш «Система ПБО» Россия МЧЖ «Мазали ва нуқта» ва «Лаззатли ва нуқта» савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган эди.