Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Андижонда 20 ёшли йигит "права"сиз йўлнинг қарама-қарши томонида машина бошқарди
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Tracker ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишичa, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда ушбу автомобиль 1985 йилда туғилган А.А.га тегишли эканлиги, видеода акс этган қоидабузарликни эса унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган жияни, 2004 йилда туғилган А.О. томонидан содир этилганлиги маълум бўлган.
"Амакимга тегишли бўлган Tracker'ни бошқариб, қоидаларни қўпол буздим. Қилган ишимдан пушаймонман. Барчадан узр сўрайман. Бу ҳолат бошқа қайтарилмайди", дейди қоидабузар йигит.
Ҳолат бўйича МЖтКнинг 128-5-моддаси иккинчи қисми ва 135-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.



