Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистонда тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими аъзосига суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонда тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими аъзоси бўлган марғилонлик шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Абдуҳодий Абдураҳмонов 2010-2012 йилларда Россияда ишлаб юрган вақтда мазкур диний оқим таъсирига тушиб, унинг аъзоси бўлган. Фарғона шаҳрида акаси ва бир қатор шахслардан иборат оқимнинг “жамоати”ни ташкил қилган.
Унинг йиғилишларида фаол иштирок этиб келган. Йиғилишларда “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими тарафдорлари ҳамда бошқа диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалар, видео ва роликлар муҳокама қилинган.
Ўзбекистонда “Исломий давлат” қуриш, Сурия ва бошқа араб давлатларига ҳижратга чиқиб, “жиҳодий” урушларда иштирок этиш, “шаҳид” бўлишни мақсад қилган.
Шунингдек, у 2014 йилда Туркияда бўлиб турган акаси билан ижтимоий тармоқлар орқали алоқага чиқиб, унинг даъвати асосида “жиҳодий” урушларда иштирок этиш ва шу йўл билан биродарларига ёрдам бериш мақсадида Россиядан Туркияга ҳижрат қилган. У ерда акаси билан бирга оқим аъзоларига маблағ жўнатиб, уларни Сурияга жиҳодга чиқариш билан шуғулланиб келган.
Шунингдек, у Москвада ҳам бир гуруҳ ўзбекистонликларни “жамоат” йиғилишларига жалб қилиб, уларни “жиҳод” қилишга даъват қилиб келганлиги маълум бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан у ташкил қилган “жамоат” аъзоларининг уйидан диний оқимга тегишли, мамлакатимизда тақиқланган материаллар далилий ашё сифатида олинган.
2023 йил март ойида Туркия полицияси томонидан диний оқим аъзоси қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Суд ҳукми билан А.Абдураҳмоновга 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.