Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза юборди
Турк нонуштасининг сири нимада?
Блогер Эмине-Лемара Мирзааҳмедова узоқ муддатга «кесилди»

Ижтимоий тармоқ фаоли, блогер Эмине-Лемара Мирзааҳмедова 7 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидов маълум қилди.
Хабарда айтилишича, жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 12 октябрдаги ҳукмига мувофиқ Лемара Мирзааҳмедова (1976 йилда Тошкент вилоятида туғилгaн, оилали, 2 нафар фарзанди бор, блогер, муқaддaм судлaнмагaн) Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 463-моддаси (айблов ҳукми чиқариш асослари) 3-қисми 2-бандига асосан жавобгарликдан озод қилинди.
Шунингдек, Л. Мирзааҳмедова Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
“Мирзааҳмедова ва унинг ҳимоячилари томонидан апелляция тартибида берилган шикоятлар кўриб чиқилиб, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 13 декабрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз ва шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилди”, — дейилади хабарда.



