Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
«Долзарб қирқ кунлик». Тошкентда яна бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлар давомида пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланувчи бир қатор шахслар аниқланди, дея хабар бермоқда Пойтахт ИИБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Сергели туманида истиқомат қилувчи 1968 йилда туғилган Саидметов Хуснитдин Мирзакаримовичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 500 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Шунингдек, Учтепа туманида истиқомат қилувчи 1970 йилда туғилган Ахунов Илёс Икромовичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 1 грамм “гашиш”, 1 грамм “марихуана”, 1 грамм “кўкнор бошоғи” гиёҳвандлик воситалари, бир дона электрон тарози ва икки дона гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган елим идишлар аниқланган.

Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган Авлиаханов Азизхон Камаловичнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 0,05 грамм “героин” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 2002 йилда туғилган Жураев Бекзод Бахтиёр ўғли бошқарувидаги “Lacetti” русумли, давлат рақам белгиси “01 Н 396 GC” бўлган тўхтатилиб, холислар иштирокида ўтказилган 0,05 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун тергов бўлимига тақдим этилган.
“Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларнинг ноқонуний гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлиги ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд яқин орадаги ИИБга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.