Сўнгги янгиликлар
“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди
Каппадокия Michelin қўлланмасига киритилди
Ғазалкентда савдо дўкони ёниб кетди
Туркий давлатларнинг 7-ёзги туркология ўқишлари бўлиб ўтди
Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
Андижондаги тергов ҳибсхонасида аёл бир ойлик чақалоғи билан таҳқирлангани маълум бўлди
Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасида калтакланган аёл ҳақидаги хабарларни ўрганди.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги 3-Тергов ҳибсхонасида ходимлар маҳбус О.Ғуломовани 1 ойлик чақалоғи билан уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлари ҳақида хабар эълон қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили жамоатчилик вакиллари билан биргаликда 3-сон Тергов ҳибсхонасида ўрганишлар олиб борилган.
Маҳбус О.Ғуломова билан суҳбат давомида у ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарни тасдиқлаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига шикоят ёзди. Фақатгина, О.Ғуломова фарзанди олиб қўйилганлигини ва ўзи тинчлантириш хонасига жойлаштирилганлигини тасдиқламади. Фарзанди доим ўзи билан бирга бўлган ва тинчлантириш хонасига жойлаштирилмаган.
Шунингдек, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида О.Ғуломова билан бир камерада сақланаётган 3 нафар шахс билан ҳам суҳбат ўтказилиб, улардан ҳам ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинган.

Шу куни ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилиб, экспертиза натижасига кўра, О.Ғуломованинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган. Тўпланган ҳужжатлар Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқишлик учун вилоят прокуратурасига юборилди.
Мониторинг ўтказилган кунда она ва боланинг соғлиғи яхши экани аниқланди. Шунингдек, ўрганиш давомида ҳибсхонадаги камераларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги текширилган. О.Ғуломова сақланаётган ва бошқа камералардаги ҳарорат белгиланган меъёрларга мувофиқлиги аниқланди.