Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Машина бошқарувида маст ҳолатда бўлган вазирлик амалдори 4,5 йилга қамалди. У аёл кишининг вафотига сабаб бўлган
Тошкентда маст ҳолда ЙТҲ содир этиб, бир фуқаро ўлимига сабабчи бўлган Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги амалдори 4,5 йилга қамалди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 4 июнь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг Молия, иқтисодиёт ва давлат-хусусий шериклик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.П. маст ҳолатда Nexia русумли автомашинасини Янгиҳаёт тумани, Давлатобод кўчаси бўйлаб «50−60 км/соат тезликда» ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Аёл шифохонага етказилган, бироқ жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳайдовчи етказилган зарарни қоплаш учун марҳумнинг қариндошларига 100 млн сўм бермоқчи бўлган. Шунингдек, вояга етмаган фарзандлари борлигини, бундан ташқари, ойига 10 млн сўм тўланадиган ипотека кредити борлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштиришни сўраган.
Суд мажлисида марҳумнинг қизи сўзга чиқиб, агар судланувчи ҳақиқатан ҳам 50−60 км/соат тезликда ҳаракатланса, онаси бунчалик оғир тан жароҳати олмаган бўлишини айтган. У 100 млн сўмни олишдан бош тортиб, судланувчини қонун доирасида жазолашни сўраган.
Айбланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.