Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
«UzAuto Motors» «Damas» ва «Labo» сотувини вақтинча тўхтатди
Компания аввалроқ "Spark" va "Nexia"ни сотувдан олиб ташлаган, ҳеч бир изоҳсиз Cobalt ва Gentra сотувини ҳам тўхтатиб қўйган эди.
UzAuto Motors компаниясининг Ўзбекистондаги дилерлари бугун, 13 декабрдан бошлаб Damas микровени ва Labo кичик пикапи учун шартномалар тузишни тўхтатди.
Маълум бўлишича, компания 8 декабрдан Lacetti ва Cobalt учун шартнома беришни ҳам тўхтатган эди. Ҳар икки ҳолатда ҳам компания мижозларга бу борада олдиндан анонс ёки кейинги изоҳлар берилмади.
Аввалги йилларда контрактация тўхтаб, нархлар ошган ҳолда қайта очилгани харидорларнинг нарх ошиши борасидаги хавотирларига сабаб бўлмоқда.
Ўтган ойларда "Spark" ва "Nexia" автомобиллари ишлаб чиқаришдан олинган, натижада айни пайтда мижозлар фақат янги Onix модели учун шартнома қилиши мумкин.
Маълумот ўрнида, “UzAutoSavdo” иловасига кўра, Onix учун навбат 5300та автомобилни ташкил этади. Шартномалар 2023 йил 31 декабр санасига қадар автомобил етказиб бериш шарти билан тузилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, компания 2023 йилда Cobalt ва Damas ишлаб чиқаришни ошириб, Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилган.
Компания аввалроқ "Spark" va "Nexia"ни сотувдан олиб ташлаган, ҳеч бир изоҳсиз Cobalt ва Gentra сотувини ҳам тўхтатиб қўйган эди.