Сўнгги янгиликлар
“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди
Каппадокия Michelin қўлланмасига киритилди
Ғазалкентда савдо дўкони ёниб кетди
Туркий давлатларнинг 7-ёзги туркология ўқишлари бўлиб ўтди
Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
Тошкентда «Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари» кўргазмаси очилади
Жорий йилнинг 28-октабр куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида «Бир макон – бир йўл» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари» Ўзбекистон-Хитой маданий алмашинуви кўргазмаси очилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Бадиий академия, Давлат санъат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Хитойнинг Ўзбекистондаги тадбиркорлари уюшмаси, «Транс-Ациа Гас Пипелине Cомпанй Лимитед» компанияси ва «Шанхай қурилиш гуруҳи» ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда республика вазирлик ва идоралари вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, тадбиркорлар, санъат арбоблари, Хитой ва Ўзбекистон санъат коллежлари ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар иштирок этади.
Кўргазмада ўзбек ва хитой рассомларининг Ўзбекистоннинг энг ноёб диққатга сазовор жойлари, табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёсини акс эттирган 40 дан ортиқ картиналари намойиш этилади.
Тарих музейидаги 2 кунлик кўргазмадан сўнг расмларнинг бир қисми тақдимот учун «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетига юборилади ва у ерда университет фондига ўтказилади.