Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Самарқандда тунда мажлисга чақирилган «жен совет»ни мащина уриб юборди
Самарқанд вилояти хотин-қизлар фаоли машина уриб юбориши оқибатида вафот этди.
Маълум қилинишича, марҳума туманнинг "Отарчи" маҳалласида хотин-қизлар фаоли бўлиб ишлаган. У тунда ҳокимиятга йиғилишга чақирилганлиги сабабли, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтган.
Бундан ташқари воқеага аёлни уриб юборган Nexia автомобилининг тезликни оширганлиги ҳам сабаб бўлган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари сабаб ҳаётдан кўз юмган. Марҳуманинг яқинларининг айтишича, воқеа содир бўлган куни аёлни йиғилишга чақиришган.
“Соат 17:00 атрофида 18:00да тадбир бўлади деб, уйдан чиқиб кетган эди. Мен “бу вақтда иш тугаган бўладику”, дегандим. Маҳалланинг иши ҳар куни бўлади, ҳаттоки якшанба куни ҳам ишга чақиришарди”,- дейди турмуш ўртоғи.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.