Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Содиқов, Сарихўжаев, Носирова, Файзиев, Сайфутдинов, Шарипов: Бизнес билан шуғулланаётган амалдорлар номи расман эълон қилинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат бошқарув органлари ва давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолати ўрганилганда 6 нафар раҳбар мансабдор шахс (3 нафар туман-шаҳар ҳокими, 1 нафар агентлик, 1 нафар унитар корхона ва 1 нафар қўмита раҳбари) тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари эканлиги маълум бўлди.

Хусусан:
- Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Содиқов «Total Oil» МЧЖ;
- «Ахборотлаштириш Бош маркази» ДУК раҳбари Дилшод Сарихўжаев «Musammo» МЧЖ;
- Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Санобархон Носирова «Sabina Issiq Nonlari 777» ва «Ko‘mir Sanoati» МЧЖлар;
- Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев «Zarafshan Golden Group» ва «Zarafshon Grand Invest» МЧЖлар, «G‘ani Bobo Chorvasi» фермер хўжалиги;
- Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов «Sanico Group» ва «Uv-Maks» МЧЖлар;
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Баҳром Шарипов «Karomat Oyijon-Surxon» фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, юқоридаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 августдаги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмаслиги қайд этилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари»нинг 13-бандида давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда тадбиркорлик ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан (педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари) шуғулланмаслиги белгиланган.



